...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Brexit”дан кейин Европа Иттифоқи бюджетида 12 миллиард евро камомад кузатилади


11:07, 07.08.2017 Олам
 1 693

Лиссабон келишувларининг Европа Иттифоқини тарк этиш тўғрисидаги 50 моддасига кўра, Британия 2019 йилнинг 29 март санасига қадар Иттифоқни тарк этиши зарур.

Бюджет масалалари бўйича Еврокомиссар Гюнтер Эттингернинг фикрича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиши натижасида 10-12 миллиард евро миқдорида бюджет камомади бўлиши эҳтимоли бор.
 
Тақчилликнинг олдини олиш мақсадида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан ресурсларни тежаш ва Иттифоқ бюджетига тўланадиган аъзолик бадалларини ошириш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 
Маълумот учун, Британия Иттифоқдан чиқиши ҳақидаги қарорни 2016 йил 23 июндаги референдум натижаларига кўра эълон қилган эди. Расман, 2016 йил 29 мартидан “Brexit” жараёнлари бошлаб юборилган.
 
Лиссабон келишувларининг Европа Иттифоқини тарк этиш тўғрисидаги 50 моддасига кўра, Британия 2019 йилнинг 29 март санасига қадар Иттифоқни тарк этиши зарур.
 
Аввалроқ, Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоликдан ажралиш учун Британиядан товон пули талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Европа Иттифоқи Лиссабон келишувлари Буюк Британия Brexit 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!