...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Белдерсой” оромгоҳининг қоровули “собутыльник”ини уриб ўлдирди


22:17, 05.01.2018 Жамият
 8 425

Икки “дўст” мастлик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, охири муштлашишгача боришган.

Тошкент вилоятида икки пиёниста Янги йилни нишонлаб, спиртли ичимлик ичиши оқибатида жанжал келиб чиқди ва улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасидан хабар берилди.
 
Воқеа жорий йилнинг 1 январь куни соат 21:30 атрофида содир бўлган. 1963 йилда туғилган пойтахтлик С.У. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Белдерсой” оромгоҳида қоровул бўлиб ишлаган. С.У. ўзи ишлаган оромгоҳ яқинида асаларичилик учун мўлжалланган “вагон”лардан бирида эски таниши 1966 йилда туғилган Л.Х. билан спиртли ичимлик ичган.
 
Икки “дўст” мастлик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, охири муштлашишгача боришган. С.У. қўл ва оёқлари билан Л.Х.ни юз ва танасининг турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган. Орадан кўп ўтмай, Л.Х. вафот этган. 

Теглар:Пиёниста Белдерсой Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар