...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бавария” – Бундеслигада муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди


21:36, 07.04.2018 Спорт
 2 020

Мюнхенликлар 69 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бораётган “Шальке”дан 17 очко юқорилаб кетишган.

Германия Бундеслигасининг 29-туридан ўрин олган “Аугсбург” – “Бавария” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 1:4 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Бу ғалаба “Бавария”ни кетма-кет 6-марта мамлакат чемпионига айлантирди.
 
Мюнхенликлар 69 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бораётган “Шальке”дан 17 очко юқорилаб кетишди. Бундесига якунлангунига қадар яна 5-тур бор.
 
Шундай қилиб, “Бавария” ўз тарихида Германия чемпионлигини 28-марта ва 6-марта кетма-кет қўлга киритди.
 
Бундеслига, 29-тур.
“Аугсбург” – “Бавария” 1:4
Голлар: Зюле (18, автогол) – Толиссо (32), Хамес (38), Робен (62), Вагнер (87).
 
“Аугсбург”: Хитц, Хинтереггер, Гауэлеу, Макс, Грегорич (Моравек, 80), Гу Жа Чоль, Каюби, Хедира, Кордова (Рихтер, 63), Байер (Янкер, 89), Шмид.
 
“Бавария”: Ульрайх, Зюле, Боатенг, Рафинья, Бернат (Рибери, 82), Толиссо, Киммих, Хамес (Мартинес, 64), Руди, Роббен (Мюллер, 83), Вагнер.
Огоҳлантиришлар: Грегорич (20), Боатенг (20), Хедира (43), Байер (45).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бавария Аугсбург Бундеслига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!