Шабнам Сурайёни нафақат Ўзбекистонда, балки Афғонистон, Эрон, АҚШ, Англия ва Германияга танитган “Аз кудуми сафар” қўшиғи сурхонда ҳам яна жаранг сочди.
Унда иштирок этиш учун тожикистонлик таниқли хонанда Шабнам Сурайё Ўзбекистонга келган.
Шабнам Сурайёни нафақат Ўзбекистонда, балки Афғонистон, Эрон, АҚШ, Англия ва Германияга танитган “Аз кудуми сафар” қўшиғи сурхонда ҳам яна жаранг сочди.
37 яшар Шабнам Сурайё Ўзбекистон 2006 йилларда машҳур бўлган эди. У Жўрабек Муродовдан сўнг собиқ иттифоқ мамлакатда катта шуҳрат қозонган иккинчи тожик хонандаси саналади. Хонанданинг “Аз кудуми сафар” қўшиғини Ўзбекистонда ҳам севиб тинглашади, куйлашади.
Ушбу тадбирда Шабнам Сурайёдан ташқари, ўзбекитонлик хонандалар – Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сайёра Қозиева, Равшан Номозов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Анвар Собиров иштирок этган.
Шабнам Сурайё Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан суратга тушаётгани акс этган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириб, унинг устозлигига, Марказий осиё санъати примадоннаси эканига алоҳида урғу берган.
“Бойсун баҳори” фестивалининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Сурхондарё вилоятининг хокими Эркинжон Турдимов иштирок этган.