...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Айтдим-қайтдим”! GM Uzbekistan автомобиллари нархини оширмайди


16:50, 01.08.2018 Жамият
 14 030

Аввалроқ GM Uzbekistan автомобиллари нархи 1 августдан оширилиши айтилган эди.

“ЎзАвтоСаноат” акциядорлик жамияти 1 августдан GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошмаслигини маълум қилди.
 
“1 августдан GM Uzbekistan АЖ автомобиллари нархи ошмайди”, дейилади хабарда.
 
30 июнь куни “ЎзАвтоСаноат” АЖ раиси Шавкат Умурзоқов автомобиллар нархи 1 августдан 14 фоизга ошишини маълум қилган эди.
 
“1 августдан GM Uzbekistan АЖ автомобиллар нархи ўзгармади. 30 июль куни Халқаро Пресс-клуб сессиясида муҳокама қилинган автомобиллар нархлари бўйича саволлар тегишли ташкилотлар ва экспертлар томонидан, саволнинг ижобий ва салбий жиҳатлари хисоби билан, ҳар тарафлама кўриб чиқилмоқда” дея қўшимча қилинган хабарда.
 
Шунингдек, “ЎзАвтоСаноат” матбуот хизмати хабарида, ижтимоий тармоқларда тарқалган прайс-листлар ва нархлар ҳақида турли маълумотлар аслига тўғри келмаслиги таъкидланяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan автомобиллари нархи 1 август (бугундан) дан оширилиши айтилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan ЎзАвтоСаноат автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 186

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар