...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


16:47, 01.08.2018 Бу қизиқ
 2 694

Пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 август куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
        
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +34...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!