...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Арсенал” янги мураббий номини тез кунларда эълон қилади


14:15, 08.05.2018 Спорт
 1 835

Мавсум якунида “Арсенал”ни 22 йилдан бери бошқариб келаётган мураббий Арсен Венгер тарк этади.

Лондоннинг “Арсенал” клуби янги мураббий номини жаҳон чемпионати бошланишига қадар эълон қилади. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри хабар бермоқда.
 
“Тўпчилар” мураббийлигига номзодлар сафида Луис Энрике, Массимилиано Аллегри ва Леонарду Жардим номларини кўриш мумкин.
 
Шунингдек, лондонликлар “Манчестер Сити”да Пеп Гваридола ёрдамчиси Микель Артета ёки “Нью-Йорк Сити” бош мураббийи Патрик Виейрани таклиф этишлари эҳтимоли ҳам бор.
 
Бундан ташқари, куни-кеча Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортган Карло Анчелотти ҳам “Арсенал”да ишлаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунида “Арсенал”ни 22 йилдан бери бошқариб келаётган мураббий Арсен Венгер тарк этади.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!