Суратга олиш ишлари билан Яманнинг Таиз шаҳрига кетган “Ал-Жазира” телеканалининг 3 нафар журналисти ғойиб бўлишди.
Биз ҳамкасбларимизни зудлик билан озод этишлари сўраймиз. Улар Таиз шаҳридаги гумантар ёрдамдан кейинги ҳолатларни ёритиш ва репортаж тайёрлаб Ямандаги умумий ҳолатни билиш учун жўнатилганди. Журналистларимиз ўз вазифасини бажараётган эди”...
“Ал-Жазира” телеканали вакиллари берган маълумотларга кўра, журналистлар охирги марта душанба куни алоқага чиқишган. Уларнинг автомобили Таиз шаҳридаги майдонларнинг биридан топилган. Ҳозиргача, журналистларнинг қаерда экани ҳақида бирор тахмин ёки маълумот йўқ.