Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, кеча, 18 апрель куни Шавкат Мирзиёев "Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни ҳам имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қарорда қайд этилишича, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раҳбарлари, марказий аппарати бош бошқармалари, бошқармалари ва бўлимларининг бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, бўйсунувчи тузилмаларнинг бошлиқлари аттестациядан ўтказилади.
Аттестация натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини қўмитага юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошира оладиган юқори малакали, ташаббускор ва виждонан ишлайдиган раҳбар кадрлар билан таъминлайди.