Мазкур янги қўмитага Ғуломов Равшан Аюбович раис этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур янги қўмитага Ғуломов Равшан Аюбович раис этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. У бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги 3118-сонли қарорига мувофиқ, Жаҳонгир Баҳодирович Юнусов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.