...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Видео. Шавкат Мирзиёев: Керак бўлса, Конституцияни ўзгартирамиз


22:24, 13.06.2017 Жамият
 12 553

Давлат раҳбарининг айтишича, қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят қилиб турса, оддий халқ додини кимга айтсин.

Хабар берганимиздек, бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг ҳозирги аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеовелектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар олий кенгаши аъзолари, Олий суд раиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди.

Давлат раҳбарининг айтишича, қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят қилиб турса, оддий халқ додини кимга айтсин. Президент айнан шу соҳадаги ишларни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун охиригача боришини таъкидлади.

"Судьялар олий кенгашини ташкил қилишнинг ўзи бўлмади. Олдингидек номига тўртта одам ўтирволиб, у бўлади, бу бўлмайди, деган гаплар кетмайди энди. Шу тарзда ишлаб кўрамиз, агар бу ҳам оқламаса, ундан-да қаттиқ чоралар кўришга мажбурмиз. Керак бўлса, Конституцияни ўзгартирамиз. Суд халқпарвар бўлмагунча охиригача етказамиз. Суд остонасига қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак. Ҳукм қабул қилинганда ҳам, одамлар у ҳукм адолатли эканига ишониши керак. Бу сизларнинг вазифангиз", деди Президент ўз сўзида.

"Фуқаролар адолатни қарор топтиришни ўйлаб, ойлаб, йиллаб сарсон-саргардон бўлиб, нажот излаб, Президентга мурожаат қилмоқда. Шунинг ўзи судлар фаолиятига халқ томонидан берилаётган холисона баҳо эмасми?!", дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Конституция видеовелектор Судьялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Star95a95
15:08 15.06.2017

Allohim umringizga baraka bersin!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар