Айни дамда Олмазор туманида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Президент ташрифи учун тайёргарлик қизғин. Айни дамда Олмазор туманида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бир неча йиллар аввал бошланган таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 12 апрель куни Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида маҳаллалар, у ердаги аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор янги лойиҳаларни кўздан кечирган эди.
Ташрифдан сўнг Чилонзор туман ҳокими, прокурори, ДСИ ва ИИБ бошлиқлари ишдан олингани ҳақида ҳам хабар берган эдик.