...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эр-хотиннинг муштлашуви самолёт парвозига халақит қилди (видео)


10:41, 20.04.2017 Олам
 13 923

28 дақиқа давом этган “жанг” аэропорт ходимларининг аралашувидан кейин тин олди.

Хитойда учиб кетиши керак бўлган самолёт қарийб ярим соат учиш-қўниш йўлида ушланиб қолди. Бунга эса хитойлик жуфтликнинг жанжали сабаби бўлди. Эр ва хотин муштлашиб кетишган. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
 
Аэропорт ходимларининг сўзларига кўра, йўловчилар парвозга чиқишдан аввал навбатда туришганида жуфтлик ўртасида низо келиб чиққан. Жанжал кейинчалик жисмоний курашга айланиб кетди.
 
Самолётга чиқишдан аввал, учиш-қўниш йўлагида эркак аёлини ерга йиқитиб, унинг юзига қарата мушт туширишни бошлади. 28 дақиқа давом этган “жанг” аэропорт ходимларининг аралашувидан кейин тин олди. Мазкур жанжал акс этган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Мазкур воқеадан сўнг эр ва хотин ҳибсга олинди. Улар самолётга чиқарилмади. Хабарларга кўра, улар ажрашиш арафасида бўлишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Хитой Самолёт Эр-хотин жанжали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!