Мазкур компания Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур компания мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда.
Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармояларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
"Углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик тоза ва самарадор технологиялар жорий қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенг кўламда давом эттириш тарафдоримиз", деди Шавкат Мирзиёев.
"Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдормиз", деб таъкидлади Ван Илин.
Президент Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки бошқаруви раиси Ху Сяолянь билан ҳам учрашди. Мазкур банк кредитлари эвазига мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилган.