...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни қандай об-ҳаво бўлишини истайсиз?


18:31, 13.05.2017 Бу қизиқ
 3 565

Кунлар исиб борган сайин ёмғирни соғинади киши. Сиз кутган ёмғир эртага ёғади.

Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага, 14 май куни баъзи бир ҳудудларда ёмғир ёғади. Марҳамат, об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат +32... +37, кечаси эса +17... +22 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!