...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Президент балиқчилик, паррандачилик ва чорвачилик лойиҳалари билан танишди (видео)


11:08, 15.04.2017 Жамият
 2 335

Балиқ човоқларини етиштиришда Въетнам технологиясидан фойдаланиш мўлжалланган.

Кеча, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Каттақўрғон туманига ташриф буюриб, Каттақўрғон сув омбори ҳавзасида балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

“Каттақўрғон жайхун” фермер хўжалиги ва “Каттақўрғон балиқчилик” хусусий корхонаси томонидан карп, оқ амур, хитой кояси, оқ ва чипор дўнгпешона ҳамда бошқа турдаги балиқларни, шунингдек, балиқ човоқларини етиштиришда Въетнам технологиясидан фойдаланиш мўлжалланган. Ушбу илғор технология самарадорликни беш баробаргача ошириши билан аҳамиятлидир. Ҳудудда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳам режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда 2017 йилда молиялаштирилиши кўзда тутилаётган йирик чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.
Бобур Жалолов
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар