Ушбу ташкилий масала бу бўйича ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишди кўриб чиқилган.
Ишончли манбаларимизнинг хабарига кўра, Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси этиб тасдиқланган. Ушбу ташкилий масала бу бўйича ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишдa кўриб чиқилган.
Маълумот учун, Мамаризо Нурмуратов Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган эди. Унгача Мамаризо Нурмуратов 2004 — 2006 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 март куни ўтказилган Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси баённомасига асосан Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинган эди.
Шунингдек, Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажонов 23 май куни 67 ёшида вафот этган эди. Банк уставига мувофиқ, вақтинчалик бошқарув биринчи ўринбосар Саидкамол Хўжаев зиммасига юкланганди.