...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Осиё чемпионати: Шаҳрам ва Бектемирда ўзига хос ғалабалар


21:40, 03.05.2017 Спорт
 2 500

Жанг давомида кетма-кет нокдаунга учраган жанубий кореялик боксчи жангни муддатидан аввал тугатишга мажбур бўлди.

Тошкентда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз зафарли юришларини давом эттирмоқдалар. Шу пайтгача Элнур Абдураимов, Жасурбек Латипов, Исроил Мадримов ва Иқболжон Холдоров ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига йўл олишди.

Шунингдек, 69 кг вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов Жанубий Корея вакили Сеонҳёнга қарши рингга кўтарилиб, рақиби устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Жанг давомида кетма-кет нокдаунга учраган жанубий кореялик боксчи жангни муддатидан аввал тугатишга мажбур бўлди, дейилади "Sports.uz" сайти хабарида.

Ҳозиргина якунига етган яна бир жангда 81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев тожикистонлик Шаббос Негматуллаевни таслим этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов Бектемир Мелиқўзиев ​Осиё чемпионати бокс Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!