...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Фотопост: Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозлари ўқилмоқда


22:14, 26.05.2017 Жамият
 4 613

Тошкент шаҳридаги Минор масжидидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойининг биринчи кечаси, биринчи таровеҳ намози ҳамда хатми Қуръон тадбирлари бошланди.

Ушбу фазилатли ой мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларнинг 1000 га яқинида хатми Қуръон тадбирлари ўтказилиб, унда 1400 дан зиёд қорилар Яратганнинг каломини тиловат қилишмоқда.

“Ҳазрати Имом” мажмуасида ўтказилган таровеҳ намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, муборак Рамазон ойи билан йиғилганларни муборакбод этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Қуйида Тошкент шаҳридаги Минор масжидидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.











Бобур Жалолов

Теглар:Рамазон рўза таровеҳ масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар