...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Андижон ва Сурхондарёда аҳоли мурожаатларига совуққонлик билан қаралгани аниқланди


17:38, 30.05.2017 Жамият
 3 886

33 нафар фуқарога автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши таъминланган.

Жорий йилнинг 23-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Сурхондарё ва Андижон вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.
 
Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан 180 дан зиёд мутасаддилар иштирок этди.
 
Бугунги кунга келиб, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 123 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Хусусан, Сурхондарё вилоятидан – 55 минг, Андижон вилоятидан эса – 68 минг.
 
Мазкур вилоятлардан келган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш (17,2%), моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш (10,9%), меҳнат ва бандлик (7,8%), суд қарорларининг ижро этилиши (8,5%), банк-молия ва солиққа тортиш (5,1%), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши (4,4%), фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш (4,3%) каби соҳаларга оиддир.
 
Шу билан бирга, тадбирда таъкидланганидек, мазкур вилоятлар ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда фуқаролар ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва муаллифга жавоб бермаслик натижасида бу соҳада жиддий камчиликлар мавжуд.
 
Жумладан, вилоят ҳокимликларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида Сурхондарё вилоятида мурожаатларнинг 54,6 %га, Андижон вилоятида эса 22%га кечиктирилган ҳолда жавоб берилган.
 
Сайёр қабуллар давомида Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятлари аҳолисининг 1100 дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 70%дан зиёди ижобий ҳал этилди, қолган 30% эса асосли деб топилиб, ижро учун муддат белгиланиб, назоратга олинди.
 
Мисол тарзида 75 та ижро ҳужжатлари юзасидан 82,0 млн сўмлик суд қарорлари ижро этилишини; 33 нафар фуқарога автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини; соғлиқни сақлаш соҳасида 93 та мурожаатнинг ижобий ҳал этилиши, жумладан, 13 та ногиронлик аравачаси берилишини; газ таъминоти бўйича 41 та мурожаатнинг ижобий ҳал этилишини; банк соҳасида жами 36 та, жумладан кредит ажратиш бўйича 23 та мурожаатнинг ижобий кўриб чиқилиши таъминланганини таъкидлаш лозим.
 
Учрашувлар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Теглар:Андижон Сурхондарё сайёр қабул Турсинхон Худайбергенов мурожаат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар