...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#СправедливостьЖасуру: марҳум реанимацияда ётган пайти унга таҳдид қилишганмиди?


17:20, 04.06.2017 Жамият
 21 650

Исломнинг ота-онаси Жасур реанимацияда ётган пайтида унга таҳдид қилишган, қўрқитишган.

Тошкент шаҳар Миробод туман Ички ишлар бошқармасида П.Ф.Боровский қурбони Жасурбек Иброҳимов иши бўйича фавқулодда йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғилишда ота-оналар қўмитасидан келган вакилнинг айтишича, Исломнинг ота-онаси Жасур реанимацияда ётган пайтида унга таҳдид қилишган, қўрқитишган. Лекин ота-она буни тасдиқламади. Миробод туман ИИБ эса ушбу ҳолатни ўрганиб чиқаётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, кейинчалик ҳалок бўлган Жасур Иброҳимовнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланишини сўраган эди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғи ҳудудида "Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолаш" оммавий акцияси бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга 10 минг нафарга яқин одам қўл қўйди.

Теглар:#СправедливостьЖасуру Жасурбек Иброҳимов Боровский номидаги тиббиёт коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilnoza
12:14 05.06.2017

Sabr bersin


Islambek Ahmedov
19:58 04.06.2017

bunday tuban jirkanch yoshlarni yer yuzida yashashga xaqqi yuq qonuniy jazo berilshi shart kelajakda bunday yoshlardan nima kutish mumkin toklikka shuhlikmi bu Jasur Ibrahimovning ota onasiga oila azolariga taziya bildiraman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар