Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББда дастлабки тергов жараёнлари бўлиб ўтиб, иш Тошкент шаҳар прокуратурасига оширилган.
Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғи ҳудудида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни талаб қилиб, оммавий акция бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга 10 мингдан зиёд одам қўл қўйди.
Мазкур петицияда Ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарияти шахсан бош-қош бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдураҳимов одамлар билан мулоқотга киришиб, дарҳол назоратни кучайтиришди ва тергов бўйича махсус гуруҳ тузилди.
Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ зудлик билан ишга киришган. Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББда дастлабки тергов жараёнлари бўлиб ўтиб, иш Тошкент шаҳар прокуратурасига оширилган.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларига етарлича шароитлар яратилган ва журналистларнинг барча саволларига жавоб берилмоқда.