...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#МангуХотира: "Пиримқул Қодировни сўймоқчи бўлган анжанлик"


20:39, 09.05.2017 Жамият
 4 853

"Асакалик танишимиз бир куни жаҳл отига миниб, хасрат қилиб қолди: "Пиримқул Қодировни кўрсам, сўйиб ташлайман!"

Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистон Республикасининг Шаҳристон туманидаги Кенгкўл қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўрта Осиё университетининг Шарқшунослик факултетини тугатган (1951). "Уч илдиз" (1958), "Қора кўзлар" (1966), "Олмос камар" (1976), "Юлдузли тунлар" (1979, ушбу асарнинг давоми "Авлодлар довони", 1989), "Она лочин видоси" (2000) каби романлар муаллифи. 

"Қадрим" қиссаси асосида "Сенинг изларинг" бадиий филми, "Юлдузли тунлар" романи ва "Жон ширин" ҳикояси асосида кўп серияли видеофильмлар суратга олинган. Пиримқул Қодиров 2010 йил 21 декабр куни Тошкент шаҳрида вафот этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981), "Эл-юрт ҳурмати" (1998), "Буюк хизматлари учун" (2006) орденлари ва "Шуҳрат" медали (1994) билан мукофотланган.

Андижонлик ёзувчи ва шоир, Пиримқул Қодировнинг шогирди Наби Жалолиддин устози ҳақида қуйидаги ажойиб воқеани хотирлайди:

"Асакалик танишимиз бир куни жаҳл отига миниб, хасрат қилиб қолди: "Пиримқул Қодировни кўрсам, сўйиб ташлайман! Анжандан биттаю битта пошшо чиққанди, уни ҳам бўлса, ялангоёқ юришга мажбур қилибди".

Важоҳатидан ҳазиллашаётганга ўхшамасди. Ўша йили Тошкентга борадиган бўлдим ва устоз билан Олий Мажлис биносида учрашдим. У вақтда Пиримқул ака Қонунчилик палатасида қўмита раиси бўлиб ишларди. Кейин юқоридаги воқеани айтиб бердим.

Устоз эшитиб тургач, сўнг бирдан кўзлари чақнаб, менга қаради: "Набижон, сиз менга қанчалик олий мукофот олиб келганингизни биласизми?", деди. У киши ҳам ростдан жуда хурсанд эди. Ёзувчи халқига бундан ортиқ бахт ва таъриф йўқдир! Устознинг руҳлари шод бўлсин!"
Бобур Жалолов

Теглар:Пиримқул Қодиров Наби Жалолиддин Юлдузли тунлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Mas'ud
20:51 09.05.2017

Adashayotgan bo'lsam uzr. "Olmos kamar" O'lmas Umarbekovniki emasmi?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар