...
МЕНЮ
ONLINE TV

​“Бек барака”да аёл киши жиноятга қўл урди


15:18, 01.07.2017 Жамият
 9 661

Нарзигул Қодировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Бек барака” савдо мажмуасида ўғирликка қўл урган бекободлик Нарзигул Қодирова (исмлари ўзгартирилган) ҳам бировнинг мулкига эгалик қилишни истаган эди, аммо кўзлаган мақсадига эриша олмади.
 
Зангиота тумани ҳудудидаги “Бек барака” савдо мажмуасида 1975 йилда туғилган Моҳира Даллиеванинг чўнтагидан нархи тахминан 500 АҚШ доллари бўлган “Iphone-6” русумли уяли алоқа телефонини кисовурлик йўли билан ўғирлайди.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу ўғирлик жинояти фош этилди. Ўз ўрнида жабрланувчига тегишли бўлган телефон аппарати дастлабки тергов жараёнида қайтирилди.
 
Ҳозирги кунда Нарзигул Қодировага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Бек барака Iphone-6 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар