...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Малика” савдо марказидаги фирибгарлик


14:37, 08.05.2017 Жамият
 7 770

Жабрланувчилар охири жорий йилнинг 23 апрель куни ИИБга мурожаат қилишган.

2016 йил сентябрь ойида муқадда судланмаган якка тадбиркор А.С. (1994 йилда туғилган) Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо марказида фирибгарлик жиноятига қўл урган.
 
Маълум бўлишича, у фуқаролар А.Ҳ. ва О.А. ишончига кириб, уларга БААнинг Дубай шаҳридан Iphone-6 русумли телефон аппарати олиб келиб беришини айтиб, биридан 7 500 000 сўм, бошқасидан 32 960 000 сўм миқдорида пул олган. Лекин жами 40 460 000 сўм маблағни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
 
Шунча пайт мобил алоқа воситаси келишини кутган жабрланувчилар охири жорий йилнинг 23 апрель куни ИИБга мурожаат қилишган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Жиноят Фирибгарлик Iphone-6 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар