...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ё ҳаёт, ё мамот жанги! Бир кунда еттита финал. боксчиларимизни қандай рақиблар кутяпти?


00:36, 01.09.2018 Спорт
 5 360

Финал жанглари Тошкент вақти билан 12:00 дан бошлаб ўтказилади.

Бугун, 1 сентябрь куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақасида финал жанглари ўтказилади.
 
Аввал хабар берганимиздек, эркаклар турнирида барча 7 вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилар финалга етиб келди.
 
Қозоғистон ва Мўғулистоннинг 2 нафардан спортчилари олтин медаль учун кураш олиб борса, Ҳиндистон, Филиппин ва Шимолий Кореянинг бир нафардан вакиллари финалда иштирок этади.
 
Беш нафар билан ярим финалда қатнашган Таиланднинг бирорта боксчиси финалга чиқмади.
 
Маълумот ўрнида, финал жанглари Тошкент вақти билан 12:00 дан бошлаб ўтказилади.
 
12:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон).
12:15. 52 кг. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Ладон Роген (Филиппин).
12:30. 56 кг. Жо Хё Нам (КХДР) - Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон).
12:45. 60 кг. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон) - Эрденебат Цендбаатар (Мўғулистон).
13:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон).
13:15. 69 кг. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон).
13:30. 75 кг. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Сурат муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!