...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ислом Каримовнинг армони онаси билан боғлиқми?


09:33, 03.09.2018 Жамият
 36 022

Ислом Каримовнинг онаси ҳақидаги фикрлари билан танишинг.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг волидаси Санобар Каримова (1902–1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаган инсон бўлган.
 
Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондинининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеолавҳа жойлаштирилди.
 
Ушбу саҳифадаги хабарда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳамиша онасини катта меҳр билан ёдга олгани ва онасининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлагани айтилган.
 
Ислом Каримов болалик чоғлари онаси бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишини айтиб ўтгани, Санобар Каримованинг ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганини сўзлаб берганди.
 
Ушбу маълумотлар Ислом Каримов фондининг “Facebook”даги саҳифасида ёритилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ислом Каримов Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Нилуфар
16:18 26.09.2017

Фарзанд учун хамиша она энг азиз инсон булиб колаверади!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар