...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўн учинчи кун олтинсиз ўтди, аммо...


23:19, 31.08.2018 Спорт
 2 667

Олтин ёки кумуш медаллар бугун кузатилмади.

Бугун, 31 август куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг ўн учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар жами 4 та бронза медаль қўлга киритишди. Олтин ёки кумуш медаллар бугун кузатилмади.
 
Дзюдо бўйича Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.
 
Яна бир дзюдочи Бекмурод Олтибоев бронза медали учун жангда эронлик Жавод Маҳжуб устидан ғалаба қозониб, навбатдаги бронза медалга эга чиқди.
 
Самбо бўйича ҳам худди шунча медаль делегация ҳисобига қўшилди.
 
Нодира Гулова бронза учун баҳсда бошқа бир спортчимиз Мадина Турғунбоевани мағлуб этиб, медалга сазовор бўлди. Эркак самбочи Аҳмад Раҳматиллоев тожикистонлик рақибидан устун келиб, бронза эгасига айланди.
 
Аммо бугун ярим финал босқичида жанг ўтказган барча боксчилар эртага мусобақа финалида рингга кўтариладилар. Боксчилардан фақат олтин медаллар кутамиз.


Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига Осиё ўйинларидаги ўн учинчи кунида 4 та бронза медаль “+” қилинди. Умумий медаллар сони 57 тага етди. Уларнинг 15 таси олтин, 19 таси кумуш ва яна 23 таси бронза ҳисобланади. Спорт терма жамоамиз умумий рўйхатда бир поғона пастлаб, 7-ўринни банд этди.
 
Рўйхатнинг кучли учлигини яна Хитой (263 та медаль умужамоа ҳисобида), Япония (189) ва Жанубий Корея (160) банд этди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!