...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли хонандалардан бири уйланди


10:08, 20.09.2016 Шоу-бизнес
 20 571

У ўтган йили Урганчда рўй берган мудҳиш воқеа сабаб анча тилга тушган эди.

Хоразмлик таниқли хонандалардан бири, Собировлар сулоласининг давомичиси Наврўзбек Собиров кеча, 19 сентябрь куни бўйдоқлик билан хайрлашди. Бу ҳақда хонанда Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, тўй Хоразмда бўлиб ўтган. Собировнинг висол оқшомига айни дамда Тошкентда ижод этиб, истиқомат қилаётган хоразмлик таниқли хонандалар – Анвар Собиров, Феруза Жуманиёзова, Афсона ташриф буюришган. Бундан ташқари, хонандалар Озода Нурсаидова ва Шоҳруҳхон ҳам Собировнинг тўйида меҳмон бўлишган. Тўйга эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров бош-қош бўлди.
 
Наврўзбек Собировнинг қўшиқлари бутун республика бўйлаб тарқалмаган ёки мусиқий телеканалларда клиплари дам-бадам бериб борилмасада, у Хоразмда жуда машҳур. Хонанданинг қўшиқлари 300дан ортган. Дарвоқе, у ўтган йили Урганчда рўй берган мудҳиш воқеа сабаб анча тилга тушган эди. Гап шундаки, ўтган йили Урганчдаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида Наврўзбек Собиров концерт дастурини тақдим этган. Текин концертга минглаб мухлислар йиғилган. Одамлар концертни томоша қилиш учун кўлдаги кўприк устига ёпирилишган. Охир-оқибат кўприк панжаралари унга суяниб турган одамларнинг оғирлигини кўтаролмай пайвандланган жойидан ажралиб кетган. Натижада бир неча киши жароҳатланган. 

Теглар:Тўй Анвар Собиров Наврўзбек Собиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

xumo
11:22 20.09.2016

Baxtli bulsinla juda xursandman bitta iltimos doim eng eng eng zur qushiqlar ijro etib yursinla omad.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!