...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олтинтепадаги тўйда 17 киши заҳарланди


13:05, 07.10.2018 Жамият
 7 870

Меҳмонлар учун оливье, фунчёза (пентуза) салатлари, манпар, гриль, сомса таомлари, торт, тарвуз тортиқ қилинган.

Жорий йил 4 октябрь куни Тошкент вилояти Тошкент тумани, Олтинтепа маҳалласи Кўксарой-4 кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи Мавлонходжаев Иноғомхўжа хонадонида бўлиб ўтган “бешик тўйи” маросимида 30 нафарга яқин меҳмонлар иштирок этишган. Меҳмонлар учун оливье, фунчёза (пентуза) салатлари, манпар, гриль, сомса таомлари, торт, тарвуз тортиқ қилинган.
 
Ушбу тадбирда иштироқ этганлардан 2 нафари 5 октябрь куни соат 19:30 да ва 15 нафари 6 октябрь куни  соат 11:00 дан 22:30 га қадар бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши,  тана ҳароратининг кўтарилиши каби касаллик белгилари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология микробиология юқумли касалликлар илмий текшириш институти шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар кўригидан ўтказилгандан сўнг, уларга “Ўткир диарея”, “Овқат токсикоинфекциясига гумон” бирламчи ташҳислари қўйилган. Шунингдек, 1 нафар бемор хомиладор бўлганлиги учун Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
 
Шифохоналарда беморлардан тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олиниб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дори-дармон заҳиралари етарли.  Беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
 
Қайд этилган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганиш, амалга оширилаётган даволаш, профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун Республика санитария-эпидемиология назорати марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди, Қ.Боқиев, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг малакали мутахассислари жалб қилинди. Улар томонидан тадбирда иштирок этган меҳмонлар рўйхатини аниқлаш, профилактика мақсадида шифокор кўригидан ўтказиш ҳамда дастурхонга қўйилган таомлар, салатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қаерда тайёрланганлиги ва ким томонидан олиб келинганлиги тўғрисида суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Хонадонда таом тайёрлаш учун ишлатилган озиқ-овқатлар ва тайёр маҳсулотлар қолдиғларидан намуналар олиниб, Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига лабораториясига топширилди. 
 
Бундай салбий ҳолатларни келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига таомлар, салатлар тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига қатьиян риоя қилиниши зарурлигини яна бир бор огоҳлантиради.

Теглар:тўй заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар