...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Чилонзорда заҳарланганлар бўйича маълумот берди


19:52, 02.11.2018 Жамият
 13 975

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш очилган.

Аввалроқ, Чилонзор туманида тўрт киши ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
 
Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 08 ларда Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 37-уйда яшаган 1996 й.т. А. А., 2001 й.т. Э. А., 2003 й.т. И. А. ва 2012 й.т. Ф. А.лар номаълум моддадан ўткир заҳарланиши оқибатида вафот этганлар, уларнинг онаси 1976 й.т. У. А. ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


 
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 31.10.2018 йилдаги хулосасига кўра, А.А., Э.А., И.А. ва Ф.А.ларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш, бош мия ва ўпкалар шиши натижасида келиб чиққан.
 
Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасида тузилган  тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари устидан тегишли назорат ўрнатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Чилонзор тумани заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар