...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорлик оиланинг 4 фарзанди вафот этиши сабаблари бўйича расмий баёнот берилди


12:08, 31.10.2018 Жамият
 26 168

Ушбу воқеа Дилхуш кўчаси 37-уйда фуқаро А.Акбаров хонадонида бугун, 31 октябрь куни содир бўлган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги яшовчи оиланинг бирданига тўрт фарзанди заҳарланишдан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу воқеа Дилхуш кўчаси 37-уйда фуқаро А.Акбаров хонадонида бугун, 31 октябрь куни содир бўлган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этилган гурухли овқатдан захарланишда гумон ҳолати бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Хонадон эгаси Алишер Акбаровнинг аёли Хаитова Умида, 42 ёш, кеча, 30 октябрь куни, тахминан соат 20:00 да Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининиг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона, сихга тортилган  қийма кабоб, тандир нон  ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган. Уларнинг уйи шу кафенинг яқинида жойлашган. Уйида оила аъзоларидан Хаитова Умиданинг ўзи, унинг қизлари Акбарова Азиза - 1996 йил, Эъзоза - 2001 йил, Ирода - 2003 йил ва ўғли Акбаров Фаррух-2012 йилда туғилган, бирга ўтириб соат 20:30 да кабобни истеъмол қилишган. 



У.Хаитованинг берган маълумотига кўра, кабобда нохуш хид ва таъм сезишмаган. Соат 23:30 ларда болалар, бинонинг иккинчи қаватидаги хонага чиқиб, ухлашган. Уларда ҳеч қандай касаллик белгилари бўлмаган. У.Хаитованинг тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган. Хонадон эгаси А.Акбаров кабоб истеъмол қилинган вақтда уйда бўлмаган, қўшнисиникида бўлиб,тахминан соат 00:00да уйига қайтган. Аёлининг соғлиғи ёмонлашганлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилишмаган. Эр-хотин бинонинг биринчи қаватида ухлашган. 

Бугун, 31 октябрь соат 04:00 да У.Хаитова иккинчи қаватдаги фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, бехуш холда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан У.Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим холати қайд этилган. Айни пайтда А.Акбаров соғлом, унинг турмуш ўртоғи У.Хайитовага эса  Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида  тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ахволи қониқарли.
Ушбу хонадон эгалари Дилхуш кўчаси 37-уйдаги янги қурилган 3 қаватли бинога яқинда кўчиб ўтишган. Уй ер тўлада ўрнатилган, табиий газда ишлайдиган иситиш қозони орқали иситилади

Теглар:Дилхуш заҳарланиш Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар