...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эмми-2016” ғолиблари аниқланди


09:25, 20.09.2016 Кино
 2 480

Америка Телеакадемиясининг ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган маросимида йилнинг энг яхшилари аниқланди.

18 сентябрь куни Лос-Анжелеснинг “Майкрософт” театрида Телеакадемиянинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 68-маротаба ўтказилаётган “Эмми-2016” маросимида ғолибларига мукофотлар топширилди.
 
“Тахт ўйинлари” ((“Throne Games”) сериали маросимнинг мутлақ ғолиби  бўлди. Сериал бир йўла учта:  “Энг яхши драматик сериал”, “ Энг яхши режиссёр”,  шунингдек, “Энг яхши сценарий” номинациялари бўйича тақдирланди. 
 
“Тахт ўйинлари” сериали Америка Телеакадемияси тақдирлаш маросимининг  “Энг яхши драматик сериал” номинациясида кетма-кет иккинчи йил ғолиб бўлиши.
 
“USA Today” нинг хабар беришича, совринлар миқдори бўйича “Американча жиноят тарихи” , “Халқ Жей Симпсонга қарши”  номли фильмлар кичик сериаллар орасида ғолиб бўлди.
 
“Президент ўринбосари” сериали кетма-кет иккинчи бор “Энг яхши комедик сериал” деб тан олинди ва унда роль ижро этган Жулия Луи-Дрейфус “Энг яхши комедик актриса” номинацияси ғолиби бўлди.
 
“Энг яхши комедик актёр” деб Жеффри Тэмбор  “Очиқ-ойдин” сериалидаги роли учун мукофотланди. 
 
“Шерлок” сериалининг махсус қисми  “Ярамас келин” “Энг яхши телефильм” номинацияси ғолиби бўлди.
Зуҳра Одилова, Мухтор Абдуллаев

Теглар:Эмми-2016 Тахт ўйинлари Майкрософт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!