...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда тўй кортежидаги Mercedes Benz’лар жавобгарликка тортилди


10:35, 27.09.2018 Жамият
 5 079

Тошкент шаҳар ИИББ кўчалардаги тўй кортежлари билан боғлиқ бир ҳолатга ойдинлик киритди.

Жорий йил 25 сентябрь куни тахминан соат 15:00 да Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ЙПХ ходимлари учта Mercedes Benz русумли автомобилни тўхтатган. Ушбу машиналар тўй кортежи таркибида ҳаракатланаётган бўлган.
 
Автомобиллар ҳайдовчилари Рамзиддин К., Фазлиддин Я. ва Нажот А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига биноан чора кўрилган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ кўчалардаги тўй кортежлари билан боғлиқ яна бир ҳолатга ойдинлик киритган.
 
“ЙПХ ходими кортежда келин-куёв бўлса, қоидабузарликни қайд этади холос. Эртаси куни ҳайдовчи қоидабузарлик бўйича баённома тузишга чақирилади”, дейилади ИИББ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тўй Кортеж Mercedes Benz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар