...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўликка турмушга чиққан қиз


16:26, 05.09.2018 Олам
 22 013

19 ёшли Зарин келин кўйлакда севгилисининг дафн маросимига келди.

Филиппинда оғир қайғудаги қиз ўзининг вафот этган севгилисига турмушга чиқди. Бу ҳақда Coconuts ахборот портали хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, маросим Кауаян шаҳрида содир бўлди. 19 ёшли филиппинлик Зарин (Zyrine) келин кўйлакда севгилиси Жейк Энтони Макадангданг (Jake Anthony Macadangdang) нинг дафн маросимига келади.
 
У қасамёдни қабул қилади ва қўлига узук тақади. Аммо иккинчи узукни куёвнинг қўлига тақишнинг иложи бўлмади. Чунки Жекнинг қўллари қотиб қолганди.
 
Филиппин кодексига кўра агарда икки томоннинг биргина аъзоси никоҳга розилик билдирмаса, бу никоҳ ҳақиқий ҳисобланмайди. Шу ўринда ўлик билан бўлган никоҳ ҳам тан олинмади.
 
Қизнинг севгилиси августда таниши Арон Кристиан Рейес томонидан ўлдирилган бўлиб, Арон ўз машинасида мотоциклда кетаётган Макадангданг ва унинг дўстларига бостириб келади. Бунгача улар барда жанжаллашган эдилар. Бундан ташқари, бу воқеа оқибатида яна саккиз киши жароҳатланган.
 
Макадангданг мактабни тугатиши биланоқ, чет элда ишлашни хоҳлаган. У Заринни мактаб давридан танирди ва қизнинг уйидагилари ҳам уни ёқтирар эди. Шунинг учун улар бундай никоҳга рози бўлишган.
Мафтуна Маҳмуджонова

Теглар:Филиппин ЙТҲ тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!