...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Дилсўз яна фарзандли бўлди


12:03, 15.01.2019 Шоу-бизнес
 16 303

Хонанданинг маълум қилишича, чақалоққа Муҳаммад Салоҳ деб исм берилган.

Ўзбек шоу-бизнесида 2019 йилнинг илк чақалоғи дунёга келди. Кеча, 14 январь куни “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Дилсўз ва хонанда Фаррух Раимов ўғил фарзандли бўлдилар.
 
Фаррух ва Дилсўз 2015 йил турмуш қуришган эди. Ўша йилнинг октябрь ойида тўнғич фарзандлари – Дилсўз дунёга келди. Орадан кўп ўтмай, 2017 йилнинг сентябрь ойида яна қиз фарзандли бўлдилар.
 
Хонанда Дилсўз фарзандли бўлгани ҳақидаги қувончли хабарни ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари билан бўлишар экан, шундай ёзади:
 
“Азиз дўсту биродарларимиз, бирча тилаклар ва ниятлар учун ҳаммага катта раҳмат. Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин. Ўғил фарзанд неъмати билан Яратган бизни сийлади”.
 
Хонанданинг маълум қилишича, чақалоққа Муҳаммад Салоҳ деб исм берилган. 
 

Теглар:Дилсўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!