...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда ўзини осиб қўйган йигитча туман ҳокимлигидаги йиғилишда камситилганмиди?


11:55, 15.01.2019 Жамият
 9 647

Воқеа жойига туман прокурори А.П.Исоқов, прокуратура терговчиси, ИИБнинг бошқа тезкор тергов ходимлари чиқишган.

Наманган вилоятида фермернинг 23 яшар ўғли ўз уйида осилган ҳолатда топилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолатни изоҳлади.
 
Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 9 январь куни соат 15:40 ларда содир бўлган.
 
Косонсой тумани Қўқимбой қишлоғида рақамсиз уйда истиқомат қилувчи 1996 йил 16 июнда туғилган Ш.А. номаълум сабабларга кўра ўз жонига қасд қилиб, яшаш уйидаги ўтинхонада ўзини-ўзи осиб қўйган.
 
Воқеа жойига туман прокурори А.П.Исоқов, прокуратура терговчиси, ИИБнинг бошқа тезкор тергов ходимлари чиқишган.
 
Марҳум Ш.А.нинг жасади туман тиббиёт бирлашмаси шифокори томонидан кўздан кечирилганида, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатидан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.
 
Ижтимоий тармоқларда ва халқ орасида йигитча ўша куни отасининг ўрнига туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда иштирок этгани ва ўша ердан аламзада бўлиб келиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура бу гапларга ҳам ойдинлик киритди.
 
“Ўтказилган йиғилишда туман ИИБ бошлиғи фермер хўжалиги раҳбарларига 2019 йил ғалла хосилини парваришлаш, фермер хўжалиги экин ер майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш ва ён атрофларини тозалаш юзасидан тегишли топшириқлар берган. Ҳақиқатан ҳам ушбу йиғилишда Ш.А. иштирок этган, лекин туман ИИБ бошлиғи ёки бошқа бирор-бир шахс уни йиғилиш давомида камситмаган ёки унга нисбатан қўпол муносабатда бўлмаган. Мажлисдан сўнг Ш.А. уйига қайтгач, яхши кайфиятда бўлган. Нима сабабдан ўз жонига қасд қилганидан ота-онаси ҳам хабарсиз бўлган”, дейила Бош прокуратура берган ахборотда.
 
Ҳозирда, ўлим холати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Намаган Косонсой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар