...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилсўз иккинчи марта она бўлди


11:52, 06.09.2017 Шоу-бизнес
 8 559

Гўзал Жуманиёзова ва Фарруҳ Раимов оиласидаги илк фарзанд ҳам қиз бўлиб, у 2015 йилда дунёга келган эди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз ва хонанда Фарруҳ Раимов оиласида яна бир қизалоқ дунёга келди.
 
6 сентябрь кунига ўтар кечаси дунёга келган фарзанд ҳақидаги илк хушхабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
 
Табриклаш истагида хонанданинг маъмури билан боғланганимизда, ҳозирда хонанда ҳам, жажжи меҳмон ҳам ўзини яхши ҳис қилаётганлигини маълум қилди. Чақалоқ ҳақидаги маълумотларни эса сир сақлашни маъқул кўрди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи Гўзал Жуманиёзова ва Фарруҳ Раимов оиласидаги илк фарзанд ҳам қиз бўлиб, у 2015 йилда дунёга келган эди. Қизалоққа Дилсўз исми қўйилган эди.
 
Ижодкорларни янги меҳмон билан табриклаб, қизалоқ умри узоқ ва бахтли қиз бўлиб вояга етишига тилакдошмиз! 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дилсўз Фарруҳ Раимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!