...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Дилсўз яна фарзанд кутмоқда


13:46, 05.06.2017 Шоу-бизнес
 8 970

Дилсўз ва хонанда Фаррух Раимовнинг ҳозирда бир нафар қиз фарзанди бор.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова яна фарзанд кутмоқда.
 
Хонанда оғироёқ бўлса-да, қизғин ижод олиб бормоқда. Турли тадбирларда иштирок этишни ҳам канда қилмаяпти. Буни Instagram’даги суратлари исботлайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дилсўз ва хонанда Фаррух Раимовнинг ҳозирда бир нафар қиз фарзанди бор. 2015 йилнинг 18 октябрида туғилган қизалоқнинг исми Дилсўз, яъни онасининг тахаллуси билан бир хил. Хонанда ўзига омад олиб келган исмни қизига бергани ва яқинлари уни Гўзал деб чақиришини таъкидлаган.
 
Қўшиқчиларнинг никоҳ тўйи ва қизининг туғилиши жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлган эди. Туғруқ вақтидаги Дилсўз суратларининг интернетда тарқалиб кетиши янада кўпроқ гап-сўзларни келтириб чиқарди. Хонанда эса туғруқхона (Тошкентдаги 6-сонли) устидан тегишли жойга шикоят қилиб, бошқа у ерга бормаслигини таъкидлаган эди.
Сумбула

Теглар:Дилсўз Фаррух Раимов фарзанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Люша
12:01 08.06.2017

Ajoib man xatto bolmas Edim ki Dilsuz I Farrux oils kurgan baxt tileman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!