...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соиповнинг дўсти бўлган Муҳаммадзоир Қодиров ҳам қўлга олинди


10:36, 02.11.2017 Олам
 9 317

Нью-Йоркдаги терактга алоқадор иккинчи гумондор уюштирилган қўпорувчилик ҳаракати ҳақида батафсилроқ маълумот бериши мумкин...

Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари Нью-Йоркдаги терактга алоқадорликда гумон қилинаётган иккинчи шахс — ўзбекистонлик Муҳаммадзоир Қодировни қўлга олди. Бу ҳақда “Runews24.ru” нашри хабар бермоқда.


 
Полиция ходимлари террорчи Соиповнинг дўсти бўлган Қодировдан АҚШда уюштирилган қўпорувчилик ҳаракати ҳақида батафсилроқ маълумот олиш мумкин.
 
Аввалроқ Федерал бюро раҳбарининг ёрдамчиси Уильям Суини ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар Қодировни қидирмаётганликлари ҳақида хабар берган эди. Бунга сабаб, улар текширув ишларининг бошқа тафсилотларини ошкор қилишни истамаган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов Нью-Йорк шаҳрида йўловчиларни юк машинасида босиб кетиш орқали қўпорувчилик ҳаракати содир этган эди. Теракт натижасида 8 киши ҳалок бўлган, хусусан 2 нафар ақшликлар ва 5 нафар Аргентина фуқаролари.
 
Айни пайтда Муҳаммадзоир Қодиров ҳуқуқ-тартибот органларининг тергов жараёнида иштирок этмоқда.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Иккинчи гумондор Нью-Йорк Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
04:14 03.11.2017

Ассалому алайкум http://qalampir.uz портали. 31 октябрда АҚШнинг Қуйи Манҳеттен минтақасида содир этилган машъум террор ҳодисаси , айниқса бу ҳодиса уюштирувчиси Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқиши мени чуқур қайғуга солди. Мен ҳам ҳамма қатори бегуноҳ инсонлар ёстиғини қуритишга қаратилган бундай хунрезликни қоралайман. Бундай ишларни динимизга ҳам миллатимизга ҳам ёд ишлар деб биламан. Чунки дунёдаги бизни яхши таниган ҳар қандай киши тинчликсевар халқ эканлигимизни жуда яхши билади. Ушбу хатни йўллашимга ундаган нарса ушбу ҳодиса устида айбланаётган Сайфулло Соиповга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан сўроқ қилинаётган Муҳаммадзоир Қодировни яқиндан танишим ва уни бундай жирканч ишга алоқадор деб топилиши бўлди. Мен О.Т (эҳтиёт эзасидан исмимни ошкор қилмасликка қарор қилдим) у билан ёнма-ён қўшниси бўлиб яшаганлигим учун уни ёшлик йилларидан буён яхши танийман. У ўта илмга чанқоқ , одобли ва намунали, ўз устида ишлайдиган ва ҳамма ҳавас қиладиган ўқувчи бўлган. Кўп жаҳон тилларини жумладан, рус, инглиз,араб, турк ва ҳинд тилларини яхши ўзлаштирган. Ўрта мактаб ва олий ўқув юртларини жумладан “Шарқшунослик институти”ни ҳам имтиёзли даражада тамомлаган. У исломий анъаналарга амал қиладиган , ҳурмат эҳтиромга сазовар оилада вояга етган. Диний ўқув юртларида ҳам ўзига етарли диний илмларни таҳсил қилган. Диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган. Ҳар-ҳил оқимлар таъсир доирасига тушиб қоладиган ва уларни қабул қиладиган характерда бўлмаган. Доимо теракт амалларини амалга оширишга қаратилган ҳар қандай оқимлар фикрларни қоралаб келарди. Ўз атрофидаги кишиларни бундай оқимлар таъсирига тушиб қолишларидан огоҳлантириб келган. Мен ҳодиса тафсилотларини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораётганимда баъзи ОАВ-ларида то унинг сурати чиқмагунча ишонмаган эдим. Унинг суратини кўришим билан ўзимга ишонмай қолдим. Ўйлайманки ва кафолат бериб айтаманки у бундай ишлардан жуда йироқ. Мен Муҳаммадзоир Қодиров билан узлуксиз боғланиб турибман. Айни дамда у сўроқ қилиниб қўйиб юборилган ва сўроқ давомида унинг табиати юмшоқ ва бундай ишга журъат қилолмаслигини тан олишган. Ундан ҳуқуқ-тартибот органлари безовта қилганликлари учун ўзр сўраб, тергов жараёларида иштирок этиб туришини илтимос қилишган.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!