...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур рэпер янги мактаб қуряпти


11:55, 26.10.2018 Шоу-бизнес
 2 914

У мактан учун 1 миллион АҚШ доллари ажратган.

Америкалик машҳур рэпер ҳамда продюсер Diddy Нью-Йоркдаги камбағал ўқувчилар учун мўлжалланган янги мактаб қурилишига 1 млн АҚШ доллари ажратган.
 
Таъкидланишича, “Capital Prep Charter” мактаби Бронксда 2019 йилда очилади. Уни қуриш ва очиш масалалари билан рэпернинг ўзи шуғулланяпти.
 
“Мен фарзандларимиз ҳаётда муваффақиятга эришишлари учун мактабда керак бўладиган ҳамма нарсага эга бўлишларини хоҳлайман”, дея фикр билдирган Diddy ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
 
Режага кўра, мактаб дастлаб 160 нафар 6- ва 7-синф ўқувчилари учун очилади. Келгуси 5 йил ичида эса 11 дан 17 ёшгача бўлган 650 нафар болага хизмат қилиш учун кенгайтирилади.
 
Маълумот учун, асл исми Шон Комбс бўлган Diddy АҚШда туғилган. 48 ёшли Diddy рэперлик йўналишда бир қанча машҳур қўшиқлар яратган. “Forbes” журнали унинг бойлигини 820 миллион АҚШ долларига баҳолаган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Diddy Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!