...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонлик аёл уч чақалоқни дунёга келтириб, “Қаҳрамон она” бўлди


13:29, 03.08.2016 Олам
 4 280

Қирғизистонда етти фарзандни дунёга келтириб, тарбиялаган аёлларга “Она-қаҳрамон” унвони берилади.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки марта эгизакларни дунёга келтирган аёл бу сафар бирваракайига уч нафар чақалоқнинг онаси бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига асосланиб  “Интерфакс” хабар берди.
 
“Аёл икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди. Чақалоқлар ва она ўзларини яхши ҳис қилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида. 30 ёшли она ва чақалоқлар айни дамда шифокорлар назоратида. 
 
Қирғизистон қонунчилигига кўра, етти нафар болани дунёга келтириб,  тарбиялаётган аёллар “Қаҳрамон она” унвони билан тақдирланади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Ўш Фарзанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!