...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёғ ортидаги ёғли ўйинлар фош этилди


13:18, 03.08.2016 Жамият
 5 903

“Карвон” буюм бозорида пахта ёғининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Бухоро вилоят бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудуддаги “Карвон” буюм бозорида пахта ёғининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Қувача қишлоқ фуқаролар йиғини Қувача қишлоғида яшовчи фуқаро Шавкат Шодиев ўзига тегишли бўлган Газель русумли машинасига юкланган жами 16 миллион 362 минг сўмлик “Антиқа” ёрлиғи ёпиштирилган пахта ёғини бозор ҳудудида сотаётган паллада қўлга олинган.  
 
Муълум қилинишича, “тадбиркор” назоратчиларга ўзи сотаётганган маҳсулотнинг сифат сертификати ва тегишли ҳужжатларини тақдим эта олмаган.
 
Қонунбузардан “Антиқа” ёрлиғи ёпиштирилган ёғлар белгиланган тартибда вақтинча олиб қўйилган.
 
Ҳозирги пайтда, “Антиқа” ёрлиғи ёпиштирилган мазкур пахта ёғларининг истеъмолга яроқлилиги ва фуқаронинг қўлига қандай етиб келгани ўрганиб чиқилмоқда.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Ёғ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар