...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пастдарғомдаги жиноят ортидан: босқинчи бегона бўлмаган


11:53, 22.01.2019 Жамият
 8 165

Қайд этилишича, ҳозирда вояга етмаган Б.Ў.га малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Намозгоҳ маҳалласида рўй берган босқинчилик ҳақида хабар берган эдик.
 
19 январь куни соат 6:55 ларда Пастдарғом туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 19 январь куни соат 3:00 ларда Пастдарғом тумани Номозгоҳ маҳалласи, Гулистон кўчасида яшовчи фуқаро Ў.Б.нинг уйига номаълум шахслар очиқ эшик орқали кирган. Уй эгасининг алоҳида хонада ётган набираси Б.Ў.нинг бош ва юз соҳаларига номаълум жисм билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
 
Сўнг, хонадаги деворда ўрнатилган темир сейф эшигини бузиш орқали очиб, унинг ичида бўлган катта микдордаги пул ва тилла буюмларни талон-торож қилиб воқеа жойидан яширинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур жиноят уй эгасининг шу хонадонда бирга яшаб келаётган жияни томонидан амалга оширилганини маълум қилди.
 
Расмий ахборотда айтилишича, ушбу жиноятни  уй эгаси Ў.Б.нинг бирга яшовчи жияни, Самарқанд педагогика коллежи 2-босқич ўқувчиси С.Н.(исмли қиз) ва Гулакандоз маҳалласида яшовчи, Чархин ижтимоий-иқтисодиёт коллежи 2-босқич ўқувчиси, муқаддам судланган Н.С. содир этгани аниқланиб, ушланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Б.Ў. тез тиббий ёрдам оркали РШТТЁИМ Самарқанд филиалига олиб борилган. РШТТЁИМ Самарқанд филиалининг 19.01.2019 йилги маълумотномасига кўра, Б.Ў.га ёпиқ КЦТ, бош миянинг лат ейиши, бошнинг тепа ва пастки соҳалари ҳамда юз қисмига кўплаб жароҳатлар мавжудлиги кўрсатилган.
 
Қайд этилишича, ҳозирда вояга етмаган Б.Ў.га малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, вилоят ИИБ ТБ бошлиғи, туман прокурори А.Валиев, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ ТБ бошлиғи ва бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Теглар:Жиноят Пастдарғом Бочқинчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар