...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХТВ ОАВга қаршими? Вазирлик танқидларга сабаб бўлаётган қарор мазмунини очиқлади


12:09, 22.01.2019 Жамият
 3 806

Халқ таълими вазирлиги эса қарор лойиҳаси юзасидан тушунтириш бериш ва вазирликнинг ОАВга нисбатан муносабатини ифода этиш мақсадида мурожаат билан чиқди.

Бир неча кун аввал, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун омма эътиборига тақдим этилган эди.
 
Бу орада ижтимоий тармоқларда, қолаверса, кўплаб оммавий ахборот воситаларида Халқ таълими вазирлиги ОАВ фаолиятига қарши чиқмоқда ва ўз тасарруфидаги болалар газета ва журналлари фаолиятига тўсиқ бўлмоқда қабилидаги гап-сўзлар болалади. Халқ таълими вазирлиги эса қарор лойиҳаси юзасидан тушунтириш бериш ва вазирликнинг ОАВга нисбатан муносабатини ифода этиш мақсадида мурожаат билан чиқди.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳужжат бўйича ўз изоҳини тақдим этади:
 
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги босма нашрларга қарши эмас, аммо халқ таълими тизимида мажбурий обунага йўл қўйилмаслигини таъкидлайди. Барча босма нашрлар халқ таълими тизими ходимлари орасида тарғибот ишларини олиб борган ҳолда ихтиёрий обунани ташкил этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги педагоглар нашрларни мутолаа қилган ҳолда ўз малакалари ва билимларини ошириб боришлари тарафдори.
 
2. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида “Бошланғич таълим” журнали таҳририяти”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Преподавание языка и литературы”, “Lаnguage and literature teaching” журналлари таҳририяти”, “Халқ таълими” журнали таҳририяти, “Маърифат” ва “Учитель Узбекистана” газеталари таҳририяти Давлат корхонаси, “Тонг юлдузи” газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, “Класс” газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, “Ғунча” журнали таҳририяти Давлат корхонаси ва “Гулхан” журнали таҳририяти Давлат корхонаси фаолият юритмоқда. Уларнинг барчаси давлат корхонаси бўлиб, ягона давлат унитар корхонасига бирлаштирилиши юридик жиҳатдан ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмайди.
 
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги юқорида номи келтирилган барча нашрларда асосий таъсисчидир. Шу пайтгача, вазирлик мамлакатимиз қонунлари доирасида фаолият юритиб, таҳририят сиёсатига аралашмаган ва цензурага йўл қўймаган. Бундан кейин ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур нашрлар билан мамлакатимиз қонунлари доирасида иш олиб боради ва цензурага йўл қўймайди.
 
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги юқорида келтирилган ташкилотларнинг асосий таъсисчиси эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятларини текшириб туришга ҳақлидир.
 
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг янги жамоаси тайинланганидан бери, вазирлик ўз муассислигидаги таҳририят ходимларининг ойликларини ошириш ёки уларга мукофот бериш масалаларига аралашмаган. Таҳририятлар ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда, бу масалаларни мустақил белгилайдилар.
 
6. “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад, таҳририятлар фаолиятига самарали менежмент ва маркетинг тизимларини жорий этиш орқали уларнинг обуна ва рекламага жалб этиш бўйича фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Шундагина нашрларнинг фаолияти ягона молиявий-хўжалик бошқаруви, таъминоти ва бухгалтерия тизимига ўтиши ҳисобига бошқарув ва ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга эришилади. Молиявий ресурсларни бирлаштириш эвазига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимларни моддий рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа ривожланиш лойиҳаларини молиялаштирилади.

Теглар:Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар