...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади


12:23, 22.01.2019 Жамият
 4 976

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ

Ўзбекистон Ресбуликаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилади.
 
а) 2-банд 3-хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:
 
“Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар бўйича қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг инвестициялар бўйича бош бошқармалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашларининг ишчи органлари ҳисобланади;”.
 
б) 12-банд 6-хатбошидаги “, маъмурий кенгашлар ва Республика кенгашига” сўзлари “ва маъмурий кенгашларга” сўзлари билан алмаштирилади.
 
2. 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
 
Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари С.Р.Холмурадов зиммасига юкланади.

Теглар:Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар