...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навоий КМК” ДК қайта ташкил этилади


18:32, 18.01.2019 Жамият
 4 322

Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари 2019 йил якунидан бошлаб:
 
  • молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудитни ўтказади;
 
  • активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади.
 
2020 йил якунидан бошлаб:
 
  • ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликнтадбиқ этилади;
 
  • глобал ташаббускорлик ҳисоботига (GRI) мувофиқ ҳисоботлар шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича чоп этилади.
 
Уран қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича давлат корхонасини ҳамда қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамияти шаклидаги корхонани ташкил этиш орқали “Навоий КМК” ДК қайта ташкил этилади.
 
Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.
 
Комиссия 2019 йил 1 мартга қадар “Навоий КМК” ДКни қайта ташкил этиш ва корпаратив бошқаришнинг замонавий усулларини тадбиқ этиш бўйича йўл харитасини тасдиқлайди ҳамда 2019 йил 1 майга қадар кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
 
2019 йил 1 мартга қадар халқаро маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилган ҳолда “Навоий КМК” ДКнинг балансида бўлган ва захиралари Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ қайта баҳоланадиган конлар рўйхати тасдиқланади.
 
2019 йил 30 августга қадар халқаро экспертлар иштирокида “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори Навоий КМК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар