...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент банкротликка оид қарорни имзолади


17:22, 02.02.2019 Жамият
 6 887

Банкрот бўлганларнинг мол-мулки “E-IJRO AUKSION”да электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
 
қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги туфайли ижро ҳужжати қайтарилган ҳолларда солиқ органлари 30 кундан кечиктирмасдан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
 
банкротлик тўғрисидаги иш юридик шахснинг қарзи 60 млн сўмдан ошганда (илгари қарз 100 млндан кўп бўлиши лозим эди), якка тартибдаги тадбиркорнинг қарзи эса 4 млн сўмдан (илгари 6 млн сўмдан кўп) ошган ҳоллардагина қўзғатилади;
 
тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмайди (илгари бу муддат бир йил бўлган);
 
банкрот бўлганларнинг мол-мулки “E-IJRO AUKSION”да электрон онлайн-аукцион орқали сотилади.
 
2019 йил 1 майдан:
 
суд бошқарувчиларини солиқ органлари ходимларидан тайинлаш амалиёти бекор қилинади;
 
тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;
 
суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари (4 млн 54 минг сўм) миқдорида ҳақ тўланади;
 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
 
суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
 
2019 йил 1 апрелдан суд бошқарувчилари фаолияти махсус рейтинг асосида баҳоланади.
 
Изоҳ: суд бошқарувчиси – банкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида иқтисодий суд томонидан тайинланадиган шахс.

Теглар:Президент қарори Банкротлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар