...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятидаги мактаб директори ўқитувчиларни обунага мажбурлагани аниқланди


17:35, 14.01.2019 Жамият
 3 944

Директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг педагог ходимларини обунага мажбурлаш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
 
Ўрганиш жараёнида мактаб директори таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга 2018 йилнинг декабрь ойидаги маошлари ҳисобидан 200 минг сўмдан, шунингдек, синф раҳбарларидан эса белгиланган 200 минг сўмдан ташқари яна қўшимча 300 минг сўмдан (керак бўлса ота-оналардан йиғиб) газета ва журналларга мажбурий обуна бўлишларини бир неча бор таъкидлаганлиги аниқланди. Лекин ойлик иш ҳақи берилмаганлиги сабабли обунага пул йиғилмагани, директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.
 
Текширув жараёнида мутасаддилар томонидан мактаб раҳбари ҳамда жамоага мажбурий обуна учун пул йиғиш ноқонуний эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 31-сонли мактаб директорига ўқитувчиларни обунага мажбурлагани учун меҳнат қонунчилигига кўра чора кўрилган. 
 

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Мажбурий обуна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар