...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ўғил ўз отасининг қотилига айланди


12:25, 04.02.2019 Жамият
 8 453

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пойтахт Тошкентнинг Тақачи маҳалласда ўғил ўз отасининг қотилига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа жорий йилнинг 30 январь куни содир бўлган. Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида  яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари билан уриб, жароҳат етказган.
 
Натижада ота шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 февраль куни вафот этган. С.Б. қўлга олинди.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Теглар:Жиноят Падаркуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар